Миср шимолидаги Александрия шаҳридан мамлакат пойтахти Қоҳирага учишни амалга ошираётган EgyptAir авиакомпаниясига тегишли А-320 русумли йўловчи самолёти номаълум шахс томонидан гаровга олинган.

17:54 EgyptAir самолётини гаровга олган шахс таслим бўлди

17:27 Ларнакида махсус ҳарбийлар гаровга олинган Миср самолётини штурм қилишга тайёрланди

17:12 А-320 самолётини гаровга олган шахс самолётга ёқилғи қуйиб, Туркияга учишни талаб қилди

16:50 Миср ҳукумати профессор Иброҳим Самаҳадан унга А320 самолётини ўғирлаш бўйича қўйилган айблов учун узр сўради

16:39 EgyptAir самолётини гаровга олгани айтилган, Мисрдаги ва АҚШдаги университетлар профессори бўлган Иброҳим Самаҳа бу адашув бўлгани ва ўзининг оддий йўловчи эканини маълум қилган.

"Биз нималар рўй берганини билмадик. Биз самолёт бортига чиққандик ва экипаж аъзолари паспортларимизни йиғиб олишга киришганини кўриб ҳайрон бўлдик. Самолёт ичкарисида нимадир бўлаётгани аниқ эди <...> Кейин тушуниб етдикки, биз Қоҳирага эмас, шимолга уча бошладик. Яъни, Кипрга. Аввалига экипаж самолётда техник носозлик юз берганини, кейинроқ самолёт гаровга олинганини маълум қилди", – дея ҳикоя қилади Самаҳа.

16:24 Кипр президенти: Мисрнинг А320 самолёти гаровга олиниши террорчиликка алоқадор эмас

15:57 ОАВ: Гаровга олинган самолётда фақат учувчи ва авиақароқчи қолди

 

15:45 EgyptAir самолётини гаровга олган шахс америкалик профессор бўлиб чиқди

 

14:59 Egypt Air авиакомпаниясининг йўловчилардан бири томонидан гаровга олинган А320 самолёти Кипрга эмас, Туркияга олиб борилиши мумкин эди. Самолётни гаровга олган шахс учувчидан Истанбулга учишни талаб қилган. 

Самолёт учувчиси Умар ал-Жамол эса ёқилғи етишмаслиги туфайли Истанбулга учишдан бош тортган ва Ларнакага қўнган. Бу ҳақда Al Arabiya мухбири Рейчел Макартур хабар берган.

14:02 Интернетда гаровга олинган А320 лайнерига оид видео пайдо бўлди

 

13:42 Миср самолётини гаровга олганнинг шахси маълум бўлди

12:40 ОАВ: Миср самолётини гаровга олган шахс Ларнака аэропортидаги полициячилар кетишини талаб қилди

12:22 Гаровга олинган Миср самолётида бўлган 20га яқин киши қўйиб юборилди

12:14 Кипрликлар Миср самолётини гаровга олган шахс билан музокара бошлади

 

12:02 EgyptAir авиакомпанияси MS181 рейсини амалга ошираётган самолёти гаровга олинганини тасдиқлади

11:50 Миср самолётини гаровга олган шахс ўзини портлатиш билан таҳдид қилган

11:30 Номаълум шахс томонидан гаровга олинган Миср самолёти Кипрга фавқулодда қўнишни амалга оширди