Ижтимоий тармоқларда EgyptAir авиакомпаниясининг гаровга олинган А320 самолётига оид видеолар тарқалди.

Видеолардан бирида самолёт Кипрдаги Ларнака аэропортига қўнганидан кейин тезликни секинлаштирган ҳолда ҳаракатланаётганини кўриш мумкин.

Манбаларда айтилишича, 29 март куни тонгида мисрлик бўлган йўловчи Иброҳим Самаҳа Александриядан Қоҳирага учаётган самолётни гаровга олиб, экипажни самолётни Кипрга учиришга мажбурлаган. Самолёт Ларнакага қўнгач, у самолётдаги деярли барча йўловчиларни қўйиб юборган. У айни вақтда 4 нафар хорижлик йўловчи ҳамда экипажнинг 7 нафар аъзосини ушлаб турибди.

Охирги маълумотларга кўра, унда 55 нафар киши бўлган.

Кипр ТИВ эса самолётда 20га яқин киши қолаётгани ҳақида билдирган.

Ҳозирча гаровга олувчи расман ҳеч қандай талаб қўймаган.