Жаҳон банки директорлар кенгаши 28 мартда Озарбайжон ва Беларусга мос равишда 140 млн ва 10 млн доллар кредит бериш ҳақида қарор қабул қилди.

Бу ҳақда Жаҳон банки матбуот хизмати маълум қилди.

Минскга маблағлар бюджет маблағларини бошқариш тизимини модернизациялаш учун берилмоқда. Бу лойиҳанинг амалга оширилиши "бюджет шаффофлигини яхшилаши" керак.

Бокуга эса кредит маблағлари мамлакатдаги автомобиль тармоқларини таъмирлаш лойиҳасига қўшимча маблағ сифатида берилмоқда. Бу пуллар жумладан Боку-Шамах трассасининг баъзи қисмларини 2 полосалидан 4 полосалигача кенгайтириш учун тақдим қилинади.