Шимолий Корея ҳукумати қўшниси билан чегараси яқинидаги учувчисиз учиш қурилмалари миқдорини сезиларли равишда оширган. Бу ҳақда Ёнҳап агентлиги хабар тарқатган.

"Кейинги вақтларда ғарбий фронтда дронлар ҳаракати фаоллашди", дея маълумот берган ўз шахси сир тутилишини истаган ҳарбий манба.

Унинг қўшимча қилишича, шимолликлар катта ва кичик учиш қурилмаларини парвозга чиқаришмоқда. Ҳар куни жанубликлар чегара яқинида 7-8та шундай қурилмалар ҳаракатини қайд этишмоқда. Лекин ҳали шимолликларнинг дронлари жанубликларнинг ҳаво чегарасини кесиб ўтмагани айтилган.

Бундан олдинроқ АҚШ, Япония ва Жанубий Корея етакчилари Шимолий Кореяни муҳокама қилиш учун учрашиши ҳақида хабар берилганди.