Кипр президенти Никос Анастасиадиснинг баёнотида айтилишича, 29 март куни тонгида Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига тегишли А320 самолёти гаровга олиниб, Кипрдаги Ларнака аэропортига қўндиирилиши террорчиликка алоқадор эмас. Бу ҳақда у махсус ўтказилган матбуот анжуманида айтган сўзларга асосланиб, РИА «Новости» хабар берган.

«Ҳамиша бундай ишлар аёллар туфайли рўй беради. Гап террорчиликка алоқадор бўлмаган нарса ҳақида кетмоқда», — деди у матбуот анжумани чоғида.

Бундан олдинроқ, самолётни келиб чиқиш мисрлик бўлган АҚШ фуқароси, Атланта университети профессори Иброҳим Самаҳа экани аниқланганди.

Грециянинг «Прото тема» газетаси хабарига кўра Ларнака аэропорти маъмурияти ва профессор ўртасидаги музокаралар вақтида профессор ўзининг собиқ рафиқаси, айни вақтда Кипрда яшаётган аёл билан учраштиришни сўраган. Полициячилар Мария Парасху исм-шарифли бу аёлни топишган ва айни вақтда уни аэропорт ҳудудига олиб боришган.

Эслатиб ўтамиз, 29 март куни тонгида Александриядан Қоҳирага учаётган самолёт йўловчилардан бирининг талаби билан йўналишни ўзгартириб, Кипрнинг Ларнака шаҳрига бориб қўнгани ҳақида маълум қилинганди.