Латвияда Sputnik агентлиги тақиқланди

Жаҳон 29 Март 2016 430

Латвия ҳукумати Sputnik агентлигига интернет ресурсининг .lv домен ҳудудида ёпилиши тўғрисида расмий огоҳлантириш мактубини юборган. Бу ҳақда Sputnik матбуот хизмати хабар тарқатган.

Домен номларини рўйхатдан ўтказувчи ташкилот юборган расмий мактубга кўра, sputniknews.lv номини рўйхатга олиш ЕИ Кенгаши қарори бандларини бузиш ҳисобланади.

"Латвия ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, гап ЕИ Кенгашининг Украина мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига таҳдидларни чеклаш чоралари тўғрисидаги қарори ҳақида бормоқда", - дейилади матбуот хизмати хабарномасида. Акс ҳолда, жиноий иш қўзғатилиши мумкинлиги айтилган.

Sputnik бош муҳаррири Маргарита Симоньяннинг ишонч билдиришича, "Sputnik агентлигининг латиш тилидаги хизмати Латвия ва ЕИ қонунчилигининг биронта бандини бузмаган".

".lv домен ҳудудида ресурснинг ёпилиши Латвия ҳукуматининг бевосита цензурасини билдиради. Шу билан биргаликда, Латвия раҳбарияти ОАВининг ахборот тўплаш ва тарқатиш бўйича ҳуқуқини поймол этмоқда", - деган Маргарита Симоньян.

Sputnik (sputniknews.com) – ўнлаб давлатларда мултимедиа ахборот манбалари ва радиосига эга янгиликлар агентлиги ҳисобланади. Sputnik агентлиги 30дан ортиқ тилда фаолият юритувчи сайтлар, аналогли ва рақамли радиодастурлар, мобил илова ҳамда ижтимоий тармоқларда саҳифаларига эга. Sputnik агентлигининг янгиликлар тасмаси инглиз, араб, испан ва хитой тилларида чиқиб туради.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39491 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44703 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6581 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18070 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Бекободдаги боғчалардан бирида
Халқ таълим вазири: Бор далага, деса, далага чопқиллаб чиқиб кетавермайди-ку?!
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 1305 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
Кўпроқ янгиликлар