Месси Барселонада шаҳарча кўринишида ресторан очмоқчи

Спорт 29 Март 2016 444

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Барселонада минг квадрат метр майдонга эга ресторан очади. Regio7 нашрининг маълум қилишича, ресторан Bellavista del Jardin del Norte (Шимолий боғнинг гўзал кўриниши) деб номланади.

Футболчи билан бирга ресторан эгалари унинг катта акаси Родриго Месси ва таниқли рестораторлар ака-ука Иглесиаслар бўлади. Ресторан Enric Granados, 86 манзили бўйича жойлашиб, кичик шаҳарча кўринишида қурилади. Бу ерда майдон, боғлар, киосклар, барлар барпо этилади. Таъкидланишича, ўзига хос услубда безаладиган ҳар бир залда турли ошхона таомларидан тановул қилиб кўриш мумкин бўлади. Ресторан эгалари ошпазлар сифатида Мишлен юлдузлари билан тақдирланган ошпазларни таклиф қилишмоқчи.

Ресторанда кино ва футбол намойишларини кўриш, видеоўйинлар ўйнаш, кутубхонада китоблар ўқиш ва дегустация ўтказиш мумкин бўлади. Унинг ҳудудида дискотекалар ташкил қилинади. Бундан ташқари, бу ерда меҳмонлар футболчи мукофотларининг нусхаларини кўришлари мумкин бўлади.

Месси ўзининг асосий фаолияти билан бирга тадбиркорлик билан шуғулланаётган ягона \таниқли шахс эмас. Мисол учун, январда Travel and Leisure нашри юлдузларга тегишли бўлган меҳмонхоналар рўйхатини чоп этди. Рўйхатдан теннисчи Энди Маррей, режиссёр Фрэнсис Форд Коппола, актёрлар Хью Жекман ва Роберт Де Ниро ва замонамизнинг бошқа кўплаб юлдузлари ўрин олди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар