Миср Ички ишлар вазирлиги ҳамда Фуқаролик авиацияси вазирлиги мамлакатдаги барча аэропортларни фавқулодда режимга ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.

Шунингдек бош вазир Шариф Исмоил Александрия аэропортини текширувдан ўтказишни буюрди, чунки Қоҳирага учаётиб қўлга олинган самолёт айнан шу ердан учишни амалга оширганди.

Эрталаб Миср фуқароси Сайф ад-Дин Мустафо Egypt Air компаниясига қарашли самолётни қўлга олган, унда 81 нафар киши бўлган. Самолёт Кипрдаги Ларнаки аэропортига қўнган.