Александриядан Қоҳирага учаётган самолётни гаровга олиб, Кипрдаги Ларнака аэропортига қўндирган шахс ундаги барча мисрлик йўловчиларни қўйиб юборган. Бу ҳақда Egypt Air хабар берди.

Самолёт бортида айни вақтда экипажнинг 7 нафар аъзоси ва 4 нафар хорижлик қолаётгани айтилмоқда.

Бундан олдинроқ, Рейтер агентлиги хабарида самолётга чиққанларнинг 8 нафари буюк британиялик, 10 нафари америкалик экани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Мисрда маҳаллий вақт билан соат 8:30да номаълум шахс А-320 йўловчи самолётини гаровга олгани маълум бўлди. Самолёт Александриядан Қоҳирага рейсни амалга ошираётган эди. Унинг бортида жами 81 киши бўлгани айтилганди.