Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига тегишли А-320 самолётини Миср фуқароси Иброҳим Самаҳа гаровга олган ва Кипрдаги Ларнака аэропортига олиб борган. Бу ҳақда маҳаллий телевидениега асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 29 март куни тонгида Александриядан Қоҳирага учаётган самолёт йўловчилардан бирининг талаби билан йўналишни ўзгартириб, Кипрнинг Ларнака шаҳрига бориб қўнгани ҳақида маълум қилинганди.

Гаровга олувчи кейинроқ ундаги йўловчиларнинг аксар қисмини қўйиб юборди. Айни вақтда самолёт бортида экипаж аъзолари ва 4 нафар хорижлик қолмоқда.