"Мистер Бин" комиссар Мегрэ ролини ижро этди

Маданият 29 Март 2016 1427

Британиялик актёр, кўпроқ "Мистер Бин" сериалидаги бош қаҳрамон тентаксимон Бин ролини ижро этгани билан машҳур бўлган Роуэн Аткинсон полиция комиссари Жюль Мегрэ ролини ижро этди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

"Мегрэ тўрлар қўймоқда" деб номланган фильм 28 мартда кечки пайт ITV каналида эфирга узатилди. Бу фильм 6 млн га яқин томошабинни ўзига тортди.

Фильмнинг сиквели (давоми) ҳам олинган. Фильм "Детектив Мегрэ мурдаси" деб номланади ва у ҳам ITV телеканалида намойиш қилинади.

Аткинсоннинг айтишича, ундан Мегрэ ҳақидаги 3-фильмда ишлаши ҳақида ҳали сўрашмаган. Актёрнинг айтишича, ҳаммаси дастлабки икки фильм омма томонидан қандай кутиб олинишига боғлиқ бўлади.

Комиссар Жюль Мегрэ – ёзувчи Жорж Сименоннинг детектив романлари ва қиссаларидаги доно полициячи образи.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28039 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14921 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56036 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 637 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 625 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2381 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 635 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 627 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 856 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар