Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби уй стадиони «Олд Траффорд» сиғимини 80 минг кишига оширишни мўлжаллаб турибди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатди.

Клуб қурилиш ишларини 2017 йилда ёзида бошлашни режа қилган. АПЛ янги қоидаларига кўра, жамоалар стадионда жисмоний имконияти чекланганлар учун ҳам жой ажратиши мажбурий қилиб қўйилган. Натижада стадионнинг ҳозирги сиғими 3 мингга қисқариб (75,5 минг) кетади.

«МЮ» эса Бобби Чарльтон номидаги 7500 ўринли трибунанинг яна 8 мингга кенгайтиришни мақсад қилган.