Миср шимолидаги Александрия шаҳридан мамлакат пойтахти Қоҳирага учишни амалга ошираётган EguptAir авиакомпаниясига тегишли А-320 русумли йўловчи самолёти номаълум шахс томонидан гаровга олинган. У қуролланган экани айтилган.

Рейтер агентлигининг маҳаллий манбаларга асосланиб хабар қилишича, самолёт Кипрдаги Ларнақи аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширган.

Самолёт бортида 81 киши бўлган.