АҚШ адлия департаменти сан-бернардинолик террорчининг телефонини очиш иши бўйича Apple корпорациясига қарши берган шикоятини қайтариб олмоқчи, деб хабар бермоқда USA Today нашри. Ушбу иш бўйича суд йиғилиши 29 мартда бўлиши керак эди.

Ушбу масаладан хабардор амалдор аноним қолиш шарти билан шуни маълум қилдики, четки усул мутахассисларга қурилмадаги маълумотларни ўчириб юбормаган ҳолда уни очишга имкон берди. Ҳукумат 2015 йил 2 декабрда Сан-Бернардино шаҳрида имконияти чекланган одамлар марказида теракт амалга оширган террорчилардан бири Саид Фарукнинг iPhone 5с смартфонини очишга муваффақ бўлди.

Суд ҳужжатларидан энди ҳукуматга Apple’нинг ёрдами талаб этилмаслиги келиб чиқади. Компаниянинг ўзида бу хабарга изоҳ берилмади.

Февраль ўртасида Калифорния штати суди Apple компаниясига террорчининг iPhone’идаги маълумотни Федерал қидирувлар бюросига очишда ёрдам бериш мажбуриятини қўйганди. Apple ФҚБга смартфонни очиб беришдан бош тортганди.