Покистон ҳукумати Лаҳор шаҳрида содир этилган мудҳиш террорчилик актидан сўнг экстремистларга қарши ўтказган амалиёти чоғида 5 мингдан ортиқ гумонланувчини қўлга олди. Панжоб вилояти маъмурияти вакили шу ҳақда Reuters агентлигига маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 27 март куни Лаҳор кўнгилочар боғининг болалар бўлимида худкуш террорчи ўзини портлатиб юборган эди. Бунинг оқибатида 70дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган, 300 нафардан ортиқ одам турли даражада тан жароҳати олганди.

Қўпорувчилик ҳаракати учун жавобгарликни Покистон толибларининг "Таҳриқи толибон” ҳаракати қошидаги "Жамаат ул-Аҳрор" экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олган.