ОАВ: Хитойнинг Anbang консорциуми Starwood компанияси акцияларини сотиб олишга тайёр

Иқтисодиёт 29 Март 2016 573

Хитойнинг Anbang Insurance суғурта гуруҳи бошчилигидаги консорциуми Американинг Starwood Hotels & Resorts Worldwide меҳмонхоналар тармоғи акцияларини 14 миллиард долларга сотиб олиш таклифини билдирди.

China Daily электрон нашрининг хабар беришича, бу 13,6 миллиард долларни ташкил этган Marriott International меҳмонхонасининг таклифидан юқори ҳисобланади.

Бугунги кунда компаниянинг ҳуқуқ ва молия масалаҳатчилари Anbang`нинг таклифини ўрганиб чиқишмоқда, унинг акция баҳоси 82,75 долларни, Marriott`ники эса 79,53 долларни ташкил этади. Агар бу борада келишувга эришилса, у Хитой компанияларининг Америка бозоридаги энг йирик битими ҳисобланади. Anbang`дан ташқари консорциумга J.C. Flowers & Co и Primavera Capital киради.

Marriott компанияси Starwood билан 2015 йилнинг ноябридан музокаралар олиб бораётган эди. 21 март куни компанияларнинг бирлашиш ҳақидаги келишувга эришгани маълум қилинганди. Бу икки компаниянинг бирлашуви натижасида дунёда энг йирик меҳмонхоналар тизими пайдо бўлар, у 100дан ортиқ давлатлардаги 5,5 минг меҳмонхонани ўз ичига олиши эҳтимоли бор эди. Бироқ Anbang`нинг контртаклифи сабабли бу келишув бекор қилиниши мумкин.

Starwood Hotels & Resorts Worldwide компанияси ўнлаб меҳмонхоналар брендига эга: St. Regis, The Luxury Collection, W, Westin, Le Mridien, Sheraton, Tribute Portfolio, Four Points by Sheraton, Aloft, Element. Starwoodга 1,2 мингдан ортиқ турли объектлар мансуб бўлиб, уларга меҳмонхонлар ва дам олиш масканлари киради, шуларнинг ярми Шимолий Америкада жойлашган. Компанияда тахмимнан 180 минг ходим фаолият юритади.

Anbang Insurance Хитойнинг энг йирик суғурта гуруҳларидан бири ҳисобланади. Компания маълумотларига кўра, унинг активларининг умумий қиймати 1,65 триллион юанни (250 миллиард доллар атрофида) ташкил этади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6730 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24280 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56510 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37761 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38812 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 782 Спорт
Кўпроқ янгиликлар