Ушбу юз ифодаси норозиликни (“not face”) англатади. Тадқиқот Cognition журналида ёритилди.

Оҳайо штатидаги университет ходимлари 158 нафар талаба билан тажриба олиб боришди ҳамда улар инсон бирор нарсадан норози бўлса ва инкор этувчи сўз ишлатса, унинг юзи бир хил кўринишга келишини кузатишди. Тажриба жараёнида ёшларнинг шериги билан суҳбати камерага олинган ва компьютер орқали таҳлил қилинган. Талабалар ўзларининг норозиликларини лабларни бужмайтириш, қовоқ уйиш ва даҳанни кўтариш орқали ифодалашган; тажрибада инглиз, испан, хитой тилида сўзлашувчилар иштирок этишган.

“Тил қаердан пайдо бўлган? Илмий кенгаш бу ҳақида анча вақтдан бери бош қотиради”, — дейди лойиҳа раҳбари Алекс Мартинез. — Бу тадқиқот тил ва юз ифодаси ўртасида алоқа борлигини тахмин қилади”.

Олимларнинг фикрича, “not face”да уюлган қовоқлар жаҳл чиқишини билдиради, кўтарилаган даҳан ва бужмайган лаблар эса нафратланишни англатади.