Олланд: футбол бўйича Европа чемпионатида хавфсизлик даражаси максимал бўлади

Спорт 29 Март 2016 501

Франция президенти Франсуа Олланд Франция спорт ва жисмоний ривожланиш миллий институтига ташрифида Франция мамлакатга футбол бўйича 2016 йилги Европа чемпионати вақтида ташриф буюрадиган барча мухлисларнинг максимал хавфсизлигини таъминлашини айтди.

"Хавфсизлик даражаси максимал бўлади. Францияга июнда келишга қарор қиладиганларнинг хавфсизлигини таъминлаш бизнинг давлат сифатидаги бурчимиздир ва биз бу масалада ҳеч қандай муросага бормаймиз. Биз 7 млн га яқин сайёҳни кутмоқдамиз, улардан 2,5 млни ўйинларга ташриф буюради, яна 5 млни мусобақа ўтадиган шаҳарларда жойлашади.

Евро-2016 доирасидаги барча режалаштирилган тадбирлар максимал даражадаги хавфсизлик билан ўтказилади. Биз террорчилар босими ва уларнинг таҳдидлари сабабли ҳеч қачон мусобақанинг кўчирилиши ёки бекор қилинишини мўлжалламаганмиз", деб Олланднинг айтган сўзларини келтирмоқда L'Equipe нашри.

"Биз Европа чемпионатида фан-зоналаримизга келмоқчи бўлганларни мамнуният билан кутиб оламиз, бироқ шу билан бирга мухлислардан хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган, белгиланган қоидаларга амал қилишларини талаб қиламиз", деб қўшимча қилди Олланд.

Франция бош вазири Мануэль Вальс чемпионат вақтида мухлислар учун мўлжалланган зоналарда вазият хавфсиз бўлишини таъкидлади.

Аввалроқ Олланд 29 мартда Франция ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида ўтадиган ўртоқлик учрашувига келмаслиги маълум қилинганди. Париждаги "Стад де Франс" майдонида ўтадиган учрашув Тошкент вақти билан 00.00 да бошланади.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар