Ўзбекистонлик боксчилар Осиё-Океания Олимпия саралаш мусобақасини ғалаба билан бошлади

Спорт 29 Март 2016 527

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Хитойнинг Куинан шаҳрида ўтказилаётган Осиё-Океания Олимпия саралаш мусобақасини ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Нуфузли мусобақада ўттиздан зиёд давлатдан жами 226 боксчи совринли ўринлар билан бирга жорий йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун беллашмоқда. Қоидага кўра, ҳар бир вазн тоифасида кучли учликка кирган боксчилар йўлланмага эга бўлади.

Мусобақада қатнашиш учун Ўзбекистон эркаклар ва хотин-қизлар терма жамоалари таркибига жами тўққиз боксчи – Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров, Шаҳрам Ғиёсов, Элшод Расулов, Рустам Тўлаганов, Баҳодир Жалолов, Ёдгорой Мирзаева, Мафтуна Мелиева ва Нафиса Асқарова киритилган.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда тўрт боксчимиз илк жангида ғалаба қозонди.

Вазни 49 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Ҳасанбой Дўсматов қирғизистонлик Турат Османовни енгган бўлса, 52 килограммгача вазн тоифасидаги чарм қўлқоп усталари ўртасида рингга чиққан Шаҳобиддин Зоиров сингапурлик Муҳаммад Ҳануриҳ Ҳамидга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

69 килограммгача оғирликдаги боксчилар баҳсида Шаҳрам Ғиёсов япониялик Рюжи Сатони мағлубиятга учратган бўлса, вазни 81 килограммгача бўлган боксчилар беллашувида Элшод Расулов хитойлик Гуожун Ши устидан ғалаба қозонди.

Рустам Тўлаганов ва Баҳодир Жалолов мусобақани чорак финалдан бошлайди.

Хотин-қизлар баҳсида қатнашаётган Ёдгорой Мирзаева 51 килограммгача вазн тоифасидаги боксчилар ўртасида индонезиялик Беатрикс Сугорони енгди.

Мусобақа давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар