Пальмирадаги энг машҳур ёдгорликларга зиён етгани тасдиқланди

Жаҳон 29 Март 2016 342

Сурия осори-атиқа ва музейлари бош раҳбарияти раиси Маъмун Абдулкарим донгдор Пальмира ёдгорликлари вайрон бўлганини тасдиқлади.

Абдулкаримнинг сўзларига кўра, Пальмира тимсоллари – Бэл ибодатхонаси (I аср) ва Баалшамин ибодатхонаси (II аср), шунингдек, мозор водийси деб аталмиш жойдаги Зафар арки, “Шер Аллат” ҳайкаллари, бош суяклари ҳам барбод қилинган.

Рим империяси даврида қурилган театрга деярли зиён етмаган. Қолаверса, террористлар “ёдгорликлар қора бозори”да сотиб юборилгани тахмин қилинган кўплаб бюстларга ҳам зиён етмаган.

“Шер Аллат” ҳайкалларини ҳам қайта тиклаш мумкин”, - деб билдирди Абдулкарим.

Шунингдек, Сурия ёдгорликлари ва музейлари департаменти Пальмирага мутахассисларнинг биринчи гуруҳини юборди. Экспертлар омон қолган ёдгорликларни ўрганиб чиқишди.

“Музей-қўриқхонаси ҳудудидаги объектларнинг 80 фоизидан ошиғи сақланган ва қониқарли аҳволда”, - маълум қилди департамент архитектура маркази директори Назир Аввад.

Унинг сўзларига кўра, вайрон қилинган ва зиён етган ёдгорликларни қайта тиклаш учун агар ўз вақтида моддий ёрдам кўрсатилса, беш йил атрофида муддат керак бўлади.

Бундан ташқари, Авваднинг фикрича, ёдгорликларга бўлган таҳдид ҳамон хавф солиб турибди. Чунки жангарилар улар жойлашган ер остидан ўзларига бошпана кавлаб олишган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар