Путин: Россиянинг 2015 йилдаги ҳарбий маҳсулоти экспорти 14,5 млрд долларни ташкил қилди

Жаҳон 29 Март 2016 368

Россия президенти Владимир Путин Россиянинг 2015 йилдаги ҳарбий маҳсулоти экспорти 14,5 млрд долларни ташкил қилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Путиннинг айтишича, бу қиймат режалаштирилгандан кўпроқни ташкил қилган.

"Россиянинг ҳарбий мақсаддаги маҳсулоти экспорти 2015 йилда биз режалаштиргандан кўпроқ бўлди ва 14,5 млрд долларни ташкил қилди", деб айтди Путин хорижий давлатлар билан ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича президент комиссияси йиғилишида.

Путин Россия жаҳон бозорига ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа етказиб бераётган етакчи давлатлар орасида АҚШдан кейин 2-ўринда қолаётганини қўшимча қилди.

Кўпроқ янгиликлар