"Қамчиқ" довонидан ўтувчи йўл реконструкция қилинади

Ўзбекистон 29 Март 2016 616

Испаниянинг Corviam Construccion SA компанияси 2016 йил декабригача "Тошкент-Ўш" (А-373) автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидаги қисмини реконструкциялашни якунлайди, деб хабар бермоқда "Ўзавтойўл" АК вакили.

Манбанинг айтишича, реконструкция ишлари ҳудуднинг мураккаб иқлим ва гидрогеологик хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб, шу сабабли лойиҳа муддатлари кўчирилди.

"Йўлни реконструкциялаш ишларини декабрга якунлаш режалаштирилмоқда ва қишгача бизда Қамчиқ орқали янги йўл бўлади", деб айтди манба.

2012 йил июлида Corviam Construccion SA бошчилигидаги консорциум Ўзбекистон ҳукумати билан "Қамчиқ" довонидан ўтувчи йўлни рекнструкция қилиш бўйича 139 млн долларлик шартнома имзолаганди. Шартнома доирасида консорциум 58 км лик йўлнинг реконструкциясини амалга оширади ва 2 полосали асфальт қопламани 4 полосали цемент-бетон қопламага алмаштиради. Ушбу шартномани дастлаб 2014 йилнинг якунигача амалга ошириш мўлжалланганди. Консорциум таркибига испан компаниясидан ташқари, Ўзбекистоннинг "Электртармоққурилиш" корхонаси ҳам кирган.

Умумий қиймати 211,3 млн долларлик лойиҳада йўлнинг 74 км (йўлнинг 116-190 км лари) узунликдаги қисмида 2 полосали асфальт қопламани 4 полосали цемент-бетон қопламага алмаштириш кўзда тутилган. 16 км йўл қисмидаги ишларни пудратчилик асосида "Ўзавтойўл" бўлинмалари бажаради. Лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг 167,2 млн долларлик кредити ва Ўзбекистон маблағлари ҳисобига молиялаштирилмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар