“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Германиянинг Friedensdorf Internatsional халқаро ташкилоти ва Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2002 йил 3 июлдаги ҳамкорлик шартномаси доирасида амалга оширилади. Бу ҳақда “Даракчи” нашри хабар бермоқда.

“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди бўлим бошлиғи Жумабек Нуровнинг таъкидлашича, Германияга жарроҳлик учун жўнатилаётган бемор болалар 2 ёшдан 12 ёшгача бўлиши керак. Қуйидаги касалликлар билан бемор болалар тиббий кўрикка таклиф этилади.

- Таянч-ҳаракат тизимининг туғма касалликлари ва жароҳатлар натижасидаги асоратлари;

- Сийдик йўли ва овқат ҳазм қилиш тизимининг туғма нуқсонлари билан операцияга муҳтожларнинг айрим турлари;

- Куйишнинг асоратлари оқибатида жисмоний ҳаракатланиш ва функция бузилишига олиб келувчи чандиқли контрактуралар ва уларнинг асоратлари бўлган болалар танлаб олинади.