Эстрада хонандаси Шоҳруххоннинг жорий йил май ойининг охирида бўлиб ўтадиган "Юлдузлар" номли концерт дастури кунларига ўзгартириш киритилди. 23, 24 ҳамда 26 май кунлари ўтказилиши режалаштирилан концертнинг сўнгги куни 25 майга алмаштирилди. 

Бироқ 26 майда ҳам талабга кўра қўшимча концерт ўтказилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, концерт дастури "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтади.