Слуцкий Путинни терма жамоада у истаган амплуага қўйишга тайёрлигини билдирди

Спорт 29 Март 2016 425

Футбол бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийи Леонид Слуцкий Францияга қарши ўтказиладиган ўйин олдидан бўлиб ўтган матбуот анжумани вақтида француз журналистининг кутилмаган саволига жавоб беришига тўғри келди.

Журналист ундан "Президент Путин сизнинг жамоангизда ўйнаган бўлганида уни қайси чизиққа қўярдингиз" дея сўраган.

"У ўзи истаган чизиқда ўйнаган бўларди", дея жавоб берган мураббий.

Слуцкий шунингдек, футболчилар жойлашган меҳмонхонага Бутундунё аксилдопинг агентлигининг (WADA) вакили ташриф буюрганига муносабат билдирган.

"WADA вакилининг ташрифи бизни умуман ташвишга солмайди. Бугун назарий машғулотлардан кейин футболчиларнинг бир неча нафари допинг бўйича синов тестидан ўтишади. Тестдан ўтадиганлар қуръа ташлаш орқали танланади", дейди мураббий.

Бундан олдинроқ, терма жамоа билан Парижга келган Игорь Денисовнинг иситмаси кўтарилиши туфайли у шифохонага олиб кетилгани ҳақида хабар берилганди. У французларга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Франция терма жамоалари иштирокидаги учрашув 29 март куни Парижнинг чекка ҳудудидаги Сен-Дени шаҳридаги Stade de France стадионида бўлиб ўтади.

Россия терма жамоаси жойлашган Париж яқинидаги меҳмонхона қаттиқ қўриқланмоқда

Франция ва Россия учрашуви вақтида «Стад де Франс» стадиони атрофига мерганлар жойлаштирилади

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар