Spiegel: Туркия ТИВ Эрдўған ҳақидаги видеоролик сабабли Германия элчисини чақиртирди

Жаҳон 29 Март 2016 367

Германиянинг Туркиядаги элчиси Мартин Эрдман 22 мартда Туркия ташқи ишлар вазирлигига немис телевидениесидаги ҳажвий кўрсатув сабабли чақиртирилди Бу ҳақда 28 мартда Der Spiegel журнали ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Extra 3 кўрсатуви ARD телеканалида 17 мартда эфирга узатилган. Унда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған сиёсатига бағишланган ҳажвий видеоролик ҳам кўрсатилган.

2 дақиқа давом этувчи видеоролик муаллифлари Эрдўғаннинг "ҳашаматли яшаш истагини" ҳамда матбуот эркинлиги ва мамлакатдаги демократик тамойилларни таҳқирлаши устидан мазаҳ қилганлар. " Эрдўғанга ёқмайдиган нарса ҳақида ёзувчи журналист, эртасигаёқ панжара ортига тушади", дейилмоқда роликда.

Der Spiegel Туркия ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг Германия элчиси билан суҳбати тафсилотларини келтирмаган. Нашр фақатгина суҳбат узоқ давом этганини қайд қилиб ўтган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34142 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72378 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10505 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136488 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 39 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 324 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 155 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 306 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар