Сурияда “Искандер-М” ракета мажмуасини пайқашди

Жаҳон 29 Март 2016 545

Хмеймим авиабазасидан тайёрлаган видеолавҳалардан бирида “Искандер-М” оператив-ракета мажмуаси кўзга ташланиб қолди.

Ракета мажмуасининг 9П78-1 русумли учириш ускунаси, рус авиациясининг Суриядан чиқишига бағишланган лавҳада намойиш этилган. Уни “Служу России!” кўрсатувининг бешинчи дақиқасида авиабазадан парвоз қилаётган Ан-124 “Руслан” ҳарбий транспорт самолёти фонида илғаш мумкин.

Бундан аввал, “Искандер” мажмуаларининг Сурияда жойлаштирилиши хусусида расман маълум қилинмаган эди.

“Искандер-М” оператив-тактик ракета комплекси 1990-йилларда КБМ конструкторлик идораси томонидан ишлаб чиқилган ва 2006 йилда армияга қабул қилинган. У бирмунча эскирган “Точка” ва “Точка-У” ракеталари ўрнини эгаллаган. Ракеталарнинг парвоз масофаси 500 километрни ташкил этади, 280 километрга уча оладигани экспорт қилинади.

Аэробаллистик ракеталар бутун парвоз давомида бошқарилгани боис унинг йўналишини тахмин қилиш мушкул. Бу эса уни ракеталарга қарши мудофаа тизими томонидан уриб туширишни қийинлаштиради.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20298 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 70900 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37972 Lifestyle
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 25 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 324 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 495 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 760 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1297 Жаҳон
Британиянинг энг катта ҳарбий кемаси хизмат ўташ жойига келди
07:49 2070 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар