Тошкент шаҳрида уйи бўла туриб бошқа тумандаги хонадонлардан бирида ижарага хонадон олган 30 ёшли Ҳотамжоннинг ижарачи билан гапи жуда қовушди. Ижара пулини узоқ савдолашмай тутқазиб, нима деса хўп деди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри хабар берган.

Аммо уй эгаси кўп ўтмай уни ўғри эканидан, уйидаги буюмларини ўғирланганидан хабар топганида эсанкираб қолди.

Ижарачи ўзи яшаб келаётган уйдан 1500000 сўмлик “Самсунг “ телевизори, 400000 сўмлик “Самсунг” чангютгичи, 200000 сўмлик болгарка, 1000000 сўмлик “Чайка” тикув машинаси, 2000000 сўмлик ноутбук, 2200000 “Панасоник” видеокамераси, 5500000 сўмлик гиламлар, 2000000 сўмлик кийим-кечакларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган экан.

Навбатдаги режаси ўзи ўйлаганидан ҳам ортиқ натижа берганидан, қутулиб қолганидан севиниб турган Ҳотамжоннинг кирдикорлари орадан кўп ўтмай ички ишлар идоралари ходимлари томонидан фош этилди.