Туркия Адолат ва тараққиёт партияси (АТП) икки ой давомида мамлакатнинг янги конституцияси лойиҳаси устидаги ишларни бутунлай тугаллаш ниятида.

Бу ҳақда АТП раиси ва мамлакат бош вазири Аҳмет Довутўғли парламентда чиқиши чоғида маълум қилди.

“Биз икки ой давомида янги конституция матнини ёзиб тугаллаш ниятидамиз. Кейин манфаатдор идоралар билан муҳокама қиламиз ва кечи билан июнь ойида лойиҳани парламентга топширамиз, деб умид қиламиз. Демократик, фуқаролик ва эркин янги конституциясини депутатларимиз қўллаб-қувватлашларига ишончим комил”, — билдирди у.

Янги конституцияни тайёрлаш АТП ва унинг парламентдаги жорий фракцияси таркибининг асосий вазифа йўналиши ҳисобланади.

Янги асосий қонун устида олиб борилаётган ишлар асосий Жумҳурият-халқ партияси демарши (намойишкорона дипломатик ҳаракати) туфайли тўхтатилган эди. Ушбу партия бошқарув шаклининг ўзгариши масаласини муҳокама қилишдан кескин бош тортган.

Шу муносабат билан конституцияни тайёрлаш бўйича парламент комиссияси ташкил этилган.

Ўшанда АТП ишларни ўзи мустақил давом эттиришини маълум қилган. Унинг конституция лойиҳаси ҳукумат бошқаруви шакли ўзгариши борасида моддалар киритилишини назарда тутади.