Ucell «Мўъжизалар вақти» акцияси ғолибларини тақдирлади

Технология 29 Март 2016 657

2016 йил 27 март куни Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар марказида «Мўъжизалар вақти» акцияси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Акция жорий йилнинг 11 январидан 6 мартига қадар ўтказилди. Якунлар бўйича 3 236 288 иштирокчи GSM бонуслар — SMS, дақиқалар, мегабайтларга эга бўлди. «Ёшлар» телеканалида ўтказилган финал ўйинда 1 796 577 иштирокчининг тақдири қуръа ташлаш орқали ҳал бўлди.

2016 йил 17 март куни Ucell’нинг миллионлаб абонентлари ўз телевизорлари экрани қаршисида ҳаяжон ила кутиш онларини ўтказди. Финал ўйин чоғида маиший техника — 5 та Electrolux кир ювиш машинаси, 5 та Electrolux газ плитаси, 5 та Zanussi совитгичи, 5 та пул мукофоти (25 миллион сўмлик 3 та ва 50 миллион сўмлик 2 та мукофот)нинг 21 нафар совриндори аниқланди. Супер соврин — Kia Sportage автомобили эгасини тўғридан-тўғри эфир чоғида Globe Soccer Awards версияси бўйича 2015 йилнинг энг яхши футбол ҳаками Равшан Эрматов ва Ucell компанияси бош директори Тону Грюнберг аниқлаб берди.

Ҳодисани изоҳлар экан, Ucell компаниясининг Истеъмолчилик сегменти директори Агшин Гажиев таъкидлади: «Биз барча муваффақиятларимизни абонентларимиз билан бўлишамиз, уларнинг ишончи, Ucell хизматларидан фойдаланишнинг ўсиб бориши ишимизга берилган энг яхши баҳодир. Биз мамлакатдаги ҳар бир оилага байрам ҳадя қилишдан ва янада кўпроқ бахтли ва шодон кишиларни кўришдан хурсандмиз. Асосийси, биз абонентларимиз сифатли алоқа, қулай тариф ва хизматларга эга бўлиши учун қайғурамиз. Биз келажакда ҳам жаҳон даражасидаги арзон ва қулай ечимларни тақдим этишда давом этамиз».

Тантанали маросимда Ucell компаниясининг Истеъмолчилик сегменти директори Агшин Гажиев Kia Sportage калитини тошкентлик ғолиб Шерзод Шермуҳаммедовга топширди.

Kia Sportage автомобили соҳиби Шермуҳаммедов Шерзод шундай дейди: «Мен бунга ҳалигача ишонолмаяпман! Машинани орзу қилгандим — Ucell шарофати билан у рўёбга чиқди. Компания ўтказилаётган акциялар барча абонентлар учун реал эканлигини кўрсатиб ва исботлаб бормоқда».

Сўнгги уч йил ичида Ucell компанияси ўз абонентлари учун шундай кўламдаги тўртта йирик акцияни ўтказди. Акциялар доирасида абонентлар саккизта автомобиль, кўплаб пул мукофотлари, замонавий маиший техника ва мобил қурилмалар ҳамда GSM бонусларни қўлга киритди. Ucell компанияси ғолибларни чин кўнгилдан қутлайди ва барча абонентларга келаси акцияларда омад тилаб қолади!

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар