"Вести Экономики" нашрининг хабар беришича, Украина президентига мамлакат ҳудудида Россия сунъий йўлдошларининг ҳаракати эвазига пул ундиришни таклиф қилишди.

Мазкур ташаббус Украина президенти Петро Порошенконинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали 28 март куни билдирилган.

"Россия космик аппаратларининг Украина ҳудудида ҳаракатланиши учун тўлов ундирилсин. Тўловдан бўйин товланса, ушбу мулк жавобгарликка тортилиб, контрабанда сифатида йўқ қилинсин".

Юқоридаги таклиф эгаси - қандайдир "Маким Алексеевич Ковалевич" экани айтилган. Илгари ҳам Украина президентининг ижтимоий саҳифаларида бундай таклифлар учраб турарди. Шу жумладан, худди шу "Маким Алексеевич Ковалевич" деган кимса 11 март куни ҳам Россияга қарши кескин таклиф билан чиққанди.

Украина президентига Керчен бўғози устидан кўприк қуришни ман этиш таклифи ҳам билдрилган.

Ўтган ҳафтада шу маълум бўлдики, Россия Украинадан кунига 683 минг доллар тўлашни талаб қилмоқда. Илгари Украина "Газпром"га 3,5 миллиард миқдорида жарима пули талаб қилганди.