Вашингтонда АҚШ Конгрессининг сайёҳлик марказида отишма юз берди

Жаҳон 29 Март 2016 417

28 мартда АҚШ пойтахти марказида, АҚШнинг бош қонунчилик органи ҳисобланувчи Конгресс биноси – Капитолийнинг шундоққина ёнидаги сайёҳлик марказида отишма юз бергани ҳақида хабар берилди.

Отишма ҳақидаги хабарлар 15:00 га яқин олина бошланди, бошида маълумотлар узуқ-юлуқ бўлган. Шуниси маълум эдики, сайёҳлик марказида ўт очилган ва қурбонлар бўлган. Капитолий полицияси яқин орадаги кўчаларни тўсиб, соқчилар қўйган. Капитолийнинг ўзида эса барча эшиклар ёпиб қўйилган.

Конгресс вакиллари электрон почта орқали ўзларининг иш жойларида қолишлари ҳақида огоҳлантириш олишган. Бахтли тасодиф туфайли Конгресснинг иккала палатаси ҳам шу куни Пасха байрами муносабати билан йиғилмаган. Бундан ташқари, хавфсизлик нуқтаи назаридан Оқ уй ҳам ёпиб қўйилган.

Қўриқлаш хизмати бошлиғининг айтишича, соат 14:39 ларда "ёши катта эркак Капитолийдаги сайёҳлик марказининг шимолий пунктига текширувдан ўтиш учун келган.
Текширув пайтида у қурол олиб, уни полиция ходимларига йўналтирган. Ходимлардан бири эркакни нишонга олиб, унга ўқ узган. Тиббий ходимлар яраланган эркакка ёрдам кўрсатишган.

У шифохонага етказилган. Капитолий полицияси бошлиғининг маълум қилишича, у шифохонанинг операция бўлимига ётқазилган, унинг аҳволи ҳозирча номаълум.

Ушбу ҳодиса оқибатида жиноятчи ёнида турган 35-45 ёшлардаги аёл ҳам жароҳат олган. Полиция ходимларидан бирортаси жабрланмаган. Полиция бошллиғининг айтишича, бу эркак ушбу ҳудудда аввал ҳам кузатилган.

Жиноятчининг исми расман маълум қилинмаган, бироқ маҳаллий телеканаллар у Теннеси штатида яшовчи 66 ёшли Ларри Рассел Доусон эканлигини маълум қилган. Таъкидланишича, бу одам 2015 йил октябрда ҳам Конгрессга кириб, вакиллар палатаси йиғилишида ўзини "пайғамбар" деб эълон қилган. Ўшанда у қўриқчилар томонидан бинодан ташқарига олиб чиқиб ташланган. Кейинроқ у полициячига ҳужум қилишга уринган. Умуман олганда, у Капитолийни назорат қилган махсус хизматлар кузатувида бўлган.

Отишма юз берган жой барча учун очиқ бўлиб, айнан у ерга Конгрессга кирмоқчи бўлган сайёҳлар борадилар. Конгрессга кираверишлар алоҳида назорат остида бўлиб, улар автоматлар билан қуролланган полициячилар томонидан қўриқланади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар