Chevrolet Corvette’нинг пойга вақтида тормози ишламай қолди. Бу ҳодиса Mobil 1 12 Hours of Sebring пойгаси вақтида АҚШнинг Себринг шаҳридаги Sebring International Raceway трассасида юз берди. Тормоз кескин бурилиш олдидан ишламай қолди.

Ҳайдовчи эсанкирамай, трассадан ташқарига чиқиб кетди. У йўлда учраган пикап билан тўқнашувдан қочиб, машинани шаҳар йўлига буриб юборди ва аста-секинлик билан тўхташга муваффақ бўлди.