Хитой Халқ Республикасида Сурия можаролари бўйича биринчи марта махсус вакил тайинланди. Бу ҳақда ХХР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хун Лэй маълум қилди.

“Хитой ҳукумати яқинда Сурия муаммолари бўйича Се Сяоянни ХХРнинг махсус вакили этиб тайинлади”, — деди Хун Лэй.

Унинг сўзларига кўра, Сурия бўйича махсус вакилнинг вазифаларига Сурия инқирозининг тез орада ҳал этиш мақсадида “тинчлик музокаралари бўйича ҳамкорликни кучайтириш” ва “барча манфаатдор томонлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш” киради.

Маълумот учун: Се Сяоянь аввал Эрон, Эфиопия ва Африка Кенгаши элчихоналарида раҳбарлик қилган.