Хитойнинг Шанхай шаҳридаги бино эгалари унга мамлакат раҳбари Си Цзиньпиннинг ўнлаб суратларини ёпиштириб чиқишди. BuzzFeed нашрида ёзилишича, улар бу орқали бинони бузиб ташланишдан сақлаб қолмоқчи бўлишган.

South China Morning Post нашрининг ёзишича, бу икки қаватли бино ноқонуний равишда қурилган деб тан олинган.

Ушбу улкан санъат асарининг ҳаёти узоқ давом этмаган. Ўша куни кечаси махсус ишчилар бино деворларидан суратларни кўчириб олишган.

Қайд этилишича, бу манзара Windows XP иш столини эслатиб юборарди.