Xiaomi хитойлик компанияси гуруч тайёрлаш учун мўлжалланган “ақлли” мосламани сотувга чиқаришга шай турибди. Бу ҳақда Tech Crunch хабар берди.

Компания шу пайтга қадар сув ва ҳаво тозалагич, қон босимини осон ўлчаш учун монитор тақдим этган. Лекин пиширилган гуруч ҳаётининг ажралмас қисми бўлган хитойликлар учун ушбу мослама айни муддао бўлди.


29 март куни Пекинда тақдим этилган ушбу “гуручпиширгич”ни смартфонга улаш мумкин ва у тайёрланиши керак бўлган 200дан ортиқ гуруч навига мослашиш “қобилияти”га эга.

Мосламада гуручдан ташқари бошқа маҳсулотлар, масалан, торт тайёрлаш мумкин. Унинг сотувдаги нархи 150 доллар атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда.