1 сентябрдан Қозоғистондаги мактаблар беш кунлик ўқиш тартибига ўтади

Жамият 30 Март 2016 547

Қозоғистон раҳбарининг топшириғига кўра, шу йилнинг 1 сентябридан умумтаълим мактабларида 1-синф ўқувчилари учун беш кунлик ўқиш тартиби кучга киради.

"Биринчи синф ўқувчилари 1 сентябрдан 1 июнга қадар таълим оладилар", деб хабар беради Қозоғистон республикаси Фан ва таълим вазирлигининг матбуоти хизмати.

Аввалига беш кунлик ўқиш тартибига ўтиш 2017 йилдан бўлиши режалаштирилган эди, лекин эндиликда бу тартиб шу йилнинг ўзида жорий этиладиган бўлди.

Кейинчалик 2017 йилда иккинчи, бешинчи, еттинчи ва тўққизинчи синфлар ҳам беш кунлик ўқиш тартибига ўтади. 2018 йилда эса қолган барча синфлар ҳам янги тартибга мувофиқ таълим оладилар.

Матбуот хизматида маълум қилишларича, беш кунлик таълимга ўтиш ўқув дастурининг янгиланиши билан боғлиқ. Янги ўқув дастурлари Назарбаев Заковат Мактаби дастурларига асосланган.

Таълим дастурлари жаҳоннинг энг илғор тажрибаларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

Қозоғистон бош вазир ўринбосари Дариға Назарбоеванинг таъкидлашича, мактаб юкламаси болалар соғлиғига катта таъсир кўрсатмоқда ва улар ўзларини тиклаб олишлари учун бир кун камлик қилмоқда.

"Биз шанба куни болаларнинг ҳар томонлама ривожланишлари учун имконият яратамиз, масалан, бу куни улар тил ўрганиш курсларига ёки спорт секцияларига боришлари мумкин. Яна бир жиҳати, биз асосий тарбияни оилада оламиз, шанба куни болалар яқинлари билан мулоқот қилиб, оилавий анъаналарда иштирок этишлари мумкин", - деди у.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар