Алмазбек Атамбаев: Қирғизистон қийин босқични ортда қолдирди

Жаҳон 30 Март 2016 376

Қирғизистон давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида, «Қирғизистон энг қийин дамлар»ни ортда қолгани ҳақида фикр билдирди.

У шунингдек, мамлакатда фаолият юритувчи элчиларнинг хизматини эътироф этган.

«Давлатларимиз ўртасидаги алоқаларда кўп нарса сизларга боғлиқ. Албатта, элчи ишхонасида ухлаб ҳам кунни ўтказа олади. Аммо, ишонаманки, давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги босқичга чиқиши учун сизлар бор имкониятни ишга соласизлар. Мамлакатимиз, айтишим мумкинки, ҳал қилувчи босқичдан ўтиб бўлди. Биз иккита “араб баҳори”ни, Украина бошидан кечирган, кечираётган воқеаларга ўхшаш ҳолатнинг ҳам гувоҳи бўлдик ва ўз йўлимизни топиб олдик», - деган президент Атамбаев.

Шу куни Покистон, Туркманистон, Польша, Австралия, Филиппин, Исроил, Швеция, Жазоир ва Венгрия элчилари Атамбаевга ишонч ёрлиқларини топширган.

Кўпроқ янгиликлар