Android N яратувчилари ўз эътиборларини эски қурилмаларнинг унумдорлигини яхшилашга қаратмоқдалар. Бу ҳақда Android Police нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, янги операцион тизимнинг дизайнида бир нечта глобал ўзгаришлардан ташқари, дастурчилар қурилмаларнинг барқарор ишлаши ва унумдорлигига урғу беришга қарор қилишди. Эски қурилмаларда Wi-Fi фаоллаштирилиши ва гаджет эгасининг сурат ёки видеога олиш вақтида кузатиладиган кичик осилиш тўғриланади.

Операцион тизимнинг бундай ўзига хос жиҳатлари биринчи навбатда кучсиз характеристикага эга смартфонлар миқдорининг кўплиги билан боғланган.

Android N – Android операцион тизимининг навбатдаги версиясининг ишчи номланиши бўлиб, у биринчи маротаба жорий йилнинг 9 мартида синов-версияси сифатида Nexus қурилмалари учун чиқарилди. Операцион тизимнинг барқарор версияси йил ўртасида чиқарилиши кутилмоқда.