Австралиялик Tesla Model 3 автомобили харид қилиш учун савдолардан икки кун аввал навбатга турди

Жамият 30 Март 2016 503

Сиднейда яшовчи Андреас Стивенс Tesla компаниясининг янги модели – Model 3 электромобилини харид қилиш мақсадида савдолар бошланишидан икки кун аввал у учун навбатга турди. Бу модель ушбу марканинг моделлар қаторидаги энг арзон модель бўлади. Эркак бу машинани интернет орқали ҳам сотиб олиши мумкин эди, бироқ у машинани шахсан ўзи дилерлик пунктида харид қилмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда Mashable портали.

Стивенс "Тесла" салонига 29 мартда эрталабдан келди. Машинанинг офлайн-савдолари 31 мартда бошланади, унга 1 апрелдан интернет орқали буюртма бериш мумкин бўлади. Стивенснинг айтишича, у Model 3’нинг илк харидорларидан бўлишни истагани учун навбатга турган. У навбатга ўзи билан йиғилувчи стул, рюкзак ва Илон Маск ҳақидаги "Elon Musk: Tesla, SpaceX, and the Quest for a Fantastic Future" (Илон Маск: Tesla, SpaceX ва фантастик келажакка саёҳат) деб номланган китобни олган.

Эркакнинг айтишича, у автомобиллар ихлосманди бўлмай, 22 йиллик Toyota Corolla’да юради. У Tesla маркаси билан унинг ўғли компаниянинг раҳбари Илон Маск ҳақида тинмай гапиравергандан кейин қизиқиб қолган. Бундан ташқари, Стивенс электромобилни бошқариш қандай бўлишини билишни орзу қилган.

Стивенснинг айтишича, автосалон ходимлари унга ғамхўрлик кўрсатишган ҳамда Tesla Model S моделида юриб кўришга ижозат ҳам беришган.

Стивенсни Model 3 нархи ҳали расман эълон қилинмагани ҳам ўз истагидан қайтармаган: машина нархи премьера куни ошкор қилинади. Машина АҚШда 30 мингга яқин туриши тахмин қилинмоқда. Стивенс, Австралияда машина учун 78 минг дан 91 минггача австралия доллари (60 минг дан 70 минггача АҚШ доллари) тўлашга тўғри келишини тахмин қилмоқда.

Model 3 ташқи кўриниши ҳам сир тутилмоқда. Март ўртасида Tesla янги моделнинг "шарпаси" акс этган тизерни намойиш қилганди.

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар