Бельгияда терроризмда гумон қилинувчиларга ухлашни тақиқлашмоқчи

Жаҳон 30 Март 2016 446

Бельгия ҳукумати террорчиликда гумон қилинаётганларнинг ухлашга бўлган ҳуқуқини рад этмоқчи. Бу ҳақда RTBF телеканалига асосланган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар қилган.

Маълумотларга кўра, апрель ойи бошида мамлакат федерал парламенти янги қонун лойиҳасини кўриб чиқади. Унга биноан, полиция махсус бўлинмалари ўта оғир жиноятларда гумон қилинаётганларнинг уйларига куннинг исталган вақтида рейд уюштириши ва тинтув қилиши мумкин бўлади. Ҳозирда полиция жиноятчиларни тонгги соат 05:00дан кечки соат 21:00гача безовта қила олади холос. Қолган вақтларда полиция амалиётлари қонунан тақиқланган.

"4 апрель куни Пасха таътиллари тугаши билан, мамлакат парламенти айни масалага ойдинлик киритувчи қонун лойиҳасини муҳокама қила бошлайди. Қонун лойиҳасини парламент ички ишлар комиссияси тақдим этган", - деб хабар қилади телеканал.

Айтиш жоизки, Бельгияда ўн йилдан бери “ухлаш ҳуқуқи” деб аталадиган машҳур қонунни бекор қилиш учун мунозаралар давом этмоқда. Аммо, бу сафар Шарл Мишель ҳукумати тақдим этган терроризмга қарши чоралар тўғрисидаги қонун лойиҳасига қўшимча равишда ушбу ҳуқуқ бекор қилиниши эҳтимоли юқори.

“Ухлаш ҳуқуқи”нинг бекор қилинишига нафақат Бельгиядаги ҳуқуқ ҳимоячилари, балки маҳаллий полициячиларнинг ўзлари ҳам қаршилик қилиб келишаётган эди. Шу сабабдан, жиноятчиларни ушлаш бўйича кўплаб амалиётлар омадсиз якунлангани хусусида хабарлар вақтли матбуотда бот-бот кўзга ташланиб турарди.

22 март куни Брюсселда содир этилган охирги хунрезликлардан сўнг, туну-кун кучайтирилган тартибга ўтган полиция учун “ухлаш ҳуқуқи”дан фойдаланишга имкон бўлмаяпти. Шу боис, қонунни ўзгартиришга қарор қилишган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар