Британиянинг ўсмирлар учун Young Driver автомактаби беш ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга мўлжалланган кичик ҳажмдаги автомобиль яратмоқда.

Бир соат ичида 16 километр тезликда ҳаракатланувчи машина иккита электр моторлари, орқа диск тормози ва мустақил пневматик илгакка эга.

Бундан ташқари, болалар электрокарида замонавий машиналарга ўрнатиладиган тўсиқларни ҳис этиш ва автоматик тўхтатиш каби тизимлари мавжуд.

Шунингдек, мини-машина масофавий бошқарув билан ҳам жиҳозланган бўлиб, унинг ёрдами билан ота-оналар хавфли вазиятлар рўй берганда машинани зудлик билан тўхтатишлари мумкин.

Ҳозирча автокарнинг фақат хомаки дизайндаги талқини намойиш этилган. Young Driver мазкур машинани Бирминҳемда 31 мартдан 3 апрелгача бўлиб ўтадиган Gadget Show Live кўргазмасида тақдим этади. Беш ёшдан ўн ёшгача бўлган кўргазма иштирокчиларига машинани ҳайдаб кўриш имкони берилади. Уларнинг синовдаги автомобиль бўйича фикр-мулоҳазалари келажакда серияли моделларни ишлаб чиқаришда инобатга олинади.

Кўргазмада ўсмирлар учун ҳам Skoda Citigo махсус таълим хетчбекларида учиб кўриш имкони берилади.

Young Driver автомобили серияли талқинининг премьераси эса шу йилнинг май ойида ўтказилади. Болалар машинасининг нархи ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.