Буюк Британиянинг Хартфордшир графлигида волонтёрлар бошидан кечирган стресс туфайли игналарсиз қолган типратиканни топиб олишди.

Типратиканга Дерек лақаби берилди. Herts Hogline нотижорат ташкилоти волонтёрлари типратиканни маҳаллий фуқаролардан бирининг орқа ҳовлисидан топишган. Бу 2015 йил сентябрда юз берганди. Ветеринарларнинг айтишича, типратикан кучли асабий кечинма туфайли чақирилган алопеция (сочларнинг тўкилиш)дан азият чеккан.

Ўрмон жонзотини массаж ва яхши парваришдан кейин ҳаётга қайтаришга муваффақ бўлинди.

"Биз Дерекнинг игналари ўсмагунча уни ёввойи табиатга қўйиб юбора олмаймиз. Уларсиз типратикан музлаб қолади ҳамда каттароқ йиртқичлардан ўзини ҳимоя қила олмайди", деб айтди Herts Hogline раҳбари Линн Гарнер.

Унинг айтишича, заифлашиб қолган Дерекда патос бойлаган жароҳат аниқланган. Тахминча, бу жароҳат эҳтимол уни қуш чўқиб олгани оқибатида пайдо бўлган.

Табиат қўриқчисининг айтишича, Дерекнинг саломатлиги яхшиланмоқда. Март ўрталаридан унда янги игналар ўса бошлаган.