Эрон президенти хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сабабли Австрияга сафарини бекор қилди

Жаҳон 30 Март 2016 362

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сабабли Австрияга икки кунлик сафарини номаълум муддатга қолдирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Руҳоний 29 март кечки пайт Венага келиши керак эди. Австрия президенти Хайнц Фишер вакили сафарнинг бекор қилиниши сабаблари номаълумлигини айтди. У Руҳоний Австрияга сафар олдидан Бағдодга сафар уюштирмоқчи бўлгани, бироқ бу сафар ҳам хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар сабабли қолдирилганлигини айтди.

Фишер расмий мактубда Эрон президентининг сафари қолдирилиши юзасидан афсусланиш билдирди. У ҳар бир давлат хавфсизлик масалалари бўйича ўзи қарор қабул қилишини айтди.

Кўпроқ янгиликлар