"Фукусима-1" АЭСи "абадий музлик" девори яратилишининг бошланишини тасдиқлади

Жаҳон 30 Март 2016 564

Япониядаги авариявий ҳолатдаги "Фукусима-1" атом электр станциясини бошқарувчи компания Tokyo Electric Power 31 мартдан станция остидаги иншоотлар ҳимоя деворини музлатишни бошлашга қарор қилди. Муҳандисларнинг ғояси бўйича, бу чора радиоактив сувнинг тупроққа сизиб кетишининг олдини олиши керак. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Бу "абадий музлик" девори ва бошқа чоралар эвазига станция остидан ўтувчи сувнинг ҳажмини 8 баробарга – кунига 400 тоннадан 50 тоннагача камайтиришга муваффақ бўлиниши тахмин қилинмоқда. Ер ости тўсиғининг музлатилиши уч босқичдан ташкил топади, улардан фақат биринчисининг ўзига камида 3 ой кетади. Барча ишларнинг якунланишига қанча вақт кетиши ҳозирча номаълум.

Тупроқни музлатишга тайёргарлик ишлари 9 февралда якунланди. Жойларда вертикал шахталар бурғиланди, уларга 30 метрга яқин чуқурликкача қувурлар киритилди. Бу қувурларга махсус совитувчи суюқлик киритилади. Дастур учун давлат бюджетидан 32 млрд иен (285 млн доллар) ажратилди.

Бу орада ушбу лойиҳага бир қатор экспертлар шубҳа билан қарашмоқда.

"Фукусима-1" АЭСида авария 2011 йил мартида юз берган: зилзила оқибатида ҳосил бўлган кучли цунами оқибатида АЭСнинг электр таъминоти ва совитиш тизимлари ишдан чиққан. Оқибатда учта энергоблокда ёнилғи эриб, реакторнинг ҳимояловчи корпусларини куйдириб, тешиб ўтган. Уларни совитиш учун уларга бетўхтов сув киритилади, бу сув қурилмалардаги тешиклар орқали ўтиб, энергоблокларнинг пастки қаватлари, дренаж тизимини тўлдиради ва сизот сувлари билан қўшилиб, АЭСнинг техник портига тушади.

Фалокатдан кейин ёндош ҳудудлардаги аҳоли эвакуация қилинган, станция атрофида эса кириш тақиқланган ҳудуд ташкил этилган. Бу ҳудуд майдони охирги вақтда зарарланган ҳудудни дезактивация қилиш ҳисобига камаймоқда. АЭС 40 йилдан кейин буткул демонтаж қилиниши тахмин қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар