Бугун, 30 март куни "Валенсия" жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқрилган Гари Невилл раҳбариятнинг бу қарорига муносабатини билдириб ўтди.

"Мен "Валенсия"да ишлашни давом эттириш ниятида эдим. Лекин, кўрсатилган натижалар нақадар муҳимлигини тўғри тушунаман. 28та ўйиндан кейин жамоа эгаллаб турган ўрин раҳбариятни қониқтирмаслиги тайин", дейди у.

Маълумот учун, айни вақтда "Валенсия" жамоаси Испания чемионатида 14-ўринда жойлашган ва "хавфли зона"дан 6 очколик фарқ мавжуд. Гари Невилл мураббийлиги даврида жамо Испания кубоги ва Европа лигасидаги иштирокни вақтли тўхтатди.