Гватемаланинг Санта-Барбара шаҳрида (Сучитепекес департаменти) ўтказилаётган Пасха байрами вақтида Исо Масиҳ ролини ижро этаётган актёр чормихдан қулади. Бу ҳодиса тасвири YouTube порталидаги Prensa Libre каналига жойлаштирилган.

Daily Mail нашрининг ёзишича, актёр деярли 4 метр баландликдан қулаган.

Бу ҳодиса юз берган кўчада одамлар байрам учун йиғилишган эди. Актёрнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.

Бу воқеа тасвирланган видеоёзув интернетда машҳурлашган.