29 март оқшомида Жанубий Америка қитъасида ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Аргентина терма жамоаси ўз майдонида Боливияни 2:0 ҳисобида мағлуб эди. Мезбонларнинг иккинчи голини Лионель Месси пенальтидан уришга муваффақ бўлди. Бу унинг миллий терма жамоадаги эллигинчи голи бўлди.

Аргентина терма жамоаси 6 турдан кейин 11 очко жамғарган ва турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бразилия эса Парагвай меҳмони бўлиб, сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди. Мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишганидан кейин ҳимояга ўтиб олишди. Натижада ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида иккита гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқаришди. Бразилиянинг иккинчи голини қўшимча вақтда "Барселона" ҳимоячиси Алвес уришга муваффақ бўлди.

Бразилия ҳисобидаги очколар бу дурангдан кейин 9тага етди ва жамоа олтинчи ўринда қолмоқда.

Мусобақа пешқадами Эквадор сафарда Колумбияга имкониятни бой берган бўлса, Уругвай Перуни минимал ҳисобда мағлуб этди. Натижада 13 очкога эга бўлиб турган Эквадор ва Уругвай қўшҳокимликни юзага келтиришди.

Чили терма жамоаси сафарда Венесуэлани йирик ҳисобда мағлуб этди 4:1. Чили айни вақтда 10 очко билан тўртинчи ўринда жойлашган.

КОНМЕБОЛда иккинчи давра 2015 йилнинг октябрида бошланганди ва 2017 йил октябрида якунланади. ЖЧга 1-4 ўринни эгаллаган терма жамоалар йўл олишади, бешинчи вакил эса Океания футбол конфедерациясида ўтказилаётган саралашда ғолиб чиққан жамоа билан ўтиш ўйинларида баҳслашади.

ЖЧ-2018 турнири Россиянинг 11 шаҳрида жойлашган 12та стадионда, 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлигача бўлган муддат оралиғида ўтказилади.