Канаданинг собиқ транспорт вазири Жан Лапьер Квебек вилоятидаги Мадлен оролларида кичик самолётнинг фалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлган етти кишидан бири бўлди,  деб хабар бермоқда CBC телеканали.

Самолётда Лапьер билан бирга унинг оиласи аъзолари, жумладан рафиқаси бўлган. Уларнинг барчаси Лапьернинг отаси дафн маросимига кетаётган бўлишган. Таъкидланишича, собиқ вазир шу оролларда катта бўлган.

Тахминча, Монреалдан учиб келаётган Mitsubishi MU-2B-60 самолёти ёмон об-ҳаво шароити туфайли қўниш пайтида фалокатга учраган.

Твиттерда шу муносабат билан мамлакат бош вазири Жастин Трюдо ўз ҳамдардлик сўзларини билдирди: "Жан Лапьернинг Мадлен оролларида тўсатдан вафот этишидан ларзадаман. Сиёсий дунё учун катта йўқотиш бўлди".