Луизиана паради қатнашчиларини ўққа тутган ака-укаларга умрбод қамоқ жазоси тайинланди

Жамият 30 Март 2016 389

Бир неча йил муқаддам, АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида содир этилган жиноят айбдорлари устидан суд ҳукми эълон қилинди. Шаҳарда бўлиб ўтаётган парад иштирокчиларини ўққа тутган ака-ука умрининг охиригача қамоқда ўтирадиган бўлди. Бу ҳақда Луизиана штати прокуратураси маълум қилди.

Мудҳиш воқеада 20 киши, шу жумладан оналар ва болалар тан жароҳати олган эди.

Гап 4 нафар қоратанли ака-укалардан 2 нафари, 31 ёшли Трэвис Скотт ва унинг 22 ёшли укаси Акин ҳақида бормоқда. Улар ўғрилик, қотилликлар ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзоси бўлишган. Ака-укага ўқ узиш бандидан ташқари қурол ҳамда гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш айблови ҳам қўйилган. Улар 2015 йил кузида айбига иқрор бўлишганди.

Ушбу жиноий иш бўйича Скоттлар оиласининг яна икки вакили ҳам судда жавоб берди. 27 ёшли Шон ва 24 ёшли Стэнли айни жиноий тўда аъзоси бўлишган. Америка суди уларнинг ҳар бирини 40 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди.

Оналар куни муносабати билан ўтказилган параддаги отишма 2013 йил майида содир бўлган эди. Кузатув камералари эса, ака-ука Скоттлардан бирининг ўқ узаётганини қайд этгани жиноятнинг фош бўлишида ёрдам берган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар